ОАВ: чоршанба куни АҚШ Украинага 375 млн доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилади

Фото: Корпус морской пехоты США

Қўшма Штатлар чоршанба куни Украинага 375 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади. Бу ҳақда “Америка Овози” бир нечта америкалик амалдорларга таяниб хабар берди, деб ёзади “Европейская правда”.

Бу пакет Вашингтоннинг май ойидан бери Киевга юборган энг йирик ёрдами бўлади.

Расмийлардан бирининг “Америка Овози”га айтишича, пакет F-16 қирувчи самолётлари учун “ҳаво-ер” синфидаги ўқ-дориларни ўз ичига олади, бу эса украиналик учувчиларга фронт чизиғи ва Россия ҳаво мудофаасидан узоқроқда ҳаракат қилиш имконини беради. Бу ҳақда аввалроқ Politico нашри ёзган эди.

Пакетга HIMARS учун ўқ-дорилар, патруль катерлари ва зирҳли транспорт воситалари, шунингдек, 155 мм снарядлар, 105 мм снарядлар ва танкга қарши ракеталар киради.

АҚШ расмийларига кўра, ҳали якунланаётган ва ўзгариши мумкин бўлган пакет АҚШ омборларидан қурол-яроғларни тақдим этишга имкон берувчи PDA (Presidential Drawdown Authority) механизми орқали йўналтирилади.

Пакет Украина президенти Владимир Зеленский жума куни президент Жо Байден ва вице-президент, Демократлар партиясидан президентликка номзод Камала Харрис билан учрашган пайтда эълон қилинади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.