ОАВ: Футболчи Килиан Мбаппе Швеция меҳмонхонасида қизни зўрлашда айбланмоқда
Франция терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Стокгольмдаги меҳмонхоналардан бирида қизни зўрлаганликда айбланди. Бу ҳақда Швеция оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Мбаппе Стокгольмга ўтган ҳафта келган. У билан бир қанча қариндошлари ва “ПСЖ” футболчиси Норди Мукиеле ҳам бор эди. У келганидан икки кун ўтиб бир аёл зўрлангани ҳақида полицияга хабар берган. Швеция ОАВларининг аниқлик киритишича, Мбаппега «асосли равишда гумондор» мақоми берилган – бу шубҳанинг энг паст даражаси.
Мбаппенинг ўзи бу айбловларни “сохта” деб атади ва уни ўзи ва собиқ жамоаси “ПСЖ” ўртасидаги маош масаласи бўйича келишмовчилик билан боғлади.
Улашиш:
Шарҳлар