ОАВ: Эрон тўртта атом бомбасини яратиш учун уран захирасини ошириши мумкин
Эрон ўзининг уран захираларини кўпайтиришда давом этмоқда, агар у янада бойитишда давом этса, назарий жиҳатдан ядро қуролини яратиш учун етарли бўлиши мумкин, дея хабар беради Reuters Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ҳар чораклик ҳисоботига таяниб.
“20% гача бойитилган UF6 захиралари 62,6 кг дан 813,9 кг гача, 60% гача бойитилган UF6 захиралари эса 22,6 кг дан 164,7 кг гача ошган, МАГАТE таърифига кўра, 42 кг бойитилган 60% гача уран, ашар у янада бойитилса, назарий жиҳатдан ядро бомбасини яратишга етади”, – деб ёзади агентлик.
Таъкидланишича, назарий жиҳатдан Эронга яна 2 кг 60% гача бойитилган уран керак бўлади, шунда кейинги бойитилган материал тўртта атом бомбаси учун етарли бўлади.
МАГАТE раҳбари Рафаэль Гросси Теҳроннинг агентликдан бир неча инспекторни чақириб олиш қароридан афсусда эканлигини билдирди. Ташкилот, шунингдек, Эрон ҳеч қачон баъзи сайтларда уран излари қаердан келиб чиққанини тушунтирмаганини таъкидлади. Гроссининг қайд этишича, у Эронга ташриф буюриб, мамлакат расмийлари билан мулоқот ўрнатишга умид қилмоқда.
Шарҳлар