ОАВ: Каспийскка қилинган ҳужум натижасида Россия ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемаси шикастланди
Украина расмийлари орасидаги “Суспiльне” нашри манбасининг айтишича, дронлар “Татаристон” ва “Доғистон” ракета кемаларига зарба берган.
“Украинская правда” нашрининг ёзишича, қирғоқ қўшинлари бўлинмалари, жумладан денгиз пиёдалари Доғистоннинг Каспийск шаҳрида жойлашган. Таъкидланишича, улар Херсон ва Запорожье областларидаги жанговар ҳаракатларда қатнашиши мумкин.
Ушбу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Мудофаа вазирлиги дронларнинг кемаларга зарба беришига изоҳ бермаган.
Улашиш:
Шарҳлар