ОАВ: Крукс Трампга қарата ўқ узган бинода Махфий хизмат ходимлари бўлган
Американинг CBS телекомпанияси АҚШ ҳуқуқ-тартибот идораларидаги хабардор манбаларига таяниб хабар беришича, томидан 20 ёшли Томас Крукс собиқ АҚШ президенти Доналд Трампни отиб ташламоқчи бўлган бино ичида махфий хизматнинг учта мергани бўлган.
Манбага кўра, бинодаги снайперлардан бири Крукс томга қараганини, кейин кўздан ғойиб бўлганини кўрган.
“Кейин Крукс қайтиб келиб, майса устида ўтирди ва телефонида нимадир кўришни бошлади”, – дейди маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идорасининг ходими телеканалга. Шу пайт снайперлардан бири уни суратга олган.
Кейин Крукс масофа ўлчагични чиқарган, снайпер эса рация орқали қўмондонлик пункти билан боғланган. Крукс яна ғойиб бўлган, кейин учинчи марта қайтиб келган – бу сафар рюкзак билан.
Снайперлар ўз қўмондонлигига рюкзакли шубҳали одам бинонинг орқа томонига яқинлашиб келаётгани ҳақида хабар беришган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фикрича, Крукс вентиляция тизими қувури орқали томга чиққан бўлиши мумкин.
Снайперлар чақирган қўшимча кучлар бинога яқинлашаётган пайтда Крукс аллақачон томга чиқиб бўлган.
Кейин офицерлардан бири томга чиққан, бироқ тўхтаган, чунки Крукс милтиқни унга қаратган. Бир неча сониядан сўнг у Трампга қарата ўқ узган.
Шарҳлар