ОАВ: Путин Туркияга сафари чоғида Россия қирувчи самолётларининг ҳамроҳлигини талаб қилмоқда
Россия президенти Владимир Путин Туркияга сафари чоғида ўз самолётини Россия қирувчи самолётлари кузатиб боришини талаб қилди, деб ёзади Middle East Eye нашри.
Манбаларга кўра, Путин парвоз пайтида унинг самолётига Украина ҳужум қилиши эҳтимолидан хавотирда. Россия Туркияга ташриф ҳарбий самолётлар билан ҳимоя қилинишини истайди. Шу сабабли Россия президентининг Анқарага ташрифи қолдирилганди.
Бироқ, бу талабни бажариш қийин, чунки Туркияда НАТОнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжуд бўлиб, улар рус қирувчиларини душман нишонлари сифатида қабул қилишлари мумкин. Музокаралардан хабардор манбанинг аниқлик киритишича, Туркия Путиннинг ташрифи учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўчириш ёки ўзгартиришни режалаштирмаган.
Охирги муҳокамалар Россия президентининг октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ташриф буюриши эҳтимолини оширди, бироқ янги талаблар бу ривожини эҳтимолдан йироқ қилади. Путин Анқарага охирги марта 2014 йилда ташриф буюрган эди.
“Туркия ҳукумати хайрихоҳлик белгиси сифатида чет эл раҳбарларини кузатиб бориш учун қирувчи самолётларини юбориши мумкин. Бироқ, хорижий давлат раҳбарлари ўз қирувчи самолётларини олиб келишни сўраган бирорта ҳолатни эслай олмайман”, – дея изоҳ берди Middle East Eye суҳбатдоши.
Бундан ташқари, Россия расмийлари меҳмонхоналардан норозилигини билдирган, чунки Анқарадаги учта йирик меҳмонхона Америка компанияларига тегишли. Нашр манбаларига кўра, Россиядаги бундай меҳмонхоналар Путин учун хавфсиз ҳисобланмайди. Россия президентига давлат меҳмон уйи бериш масаласи ҳам кўтарилди.
Шарҳлар