ОАВ: Россия бош разведка бошқармасининг юқори мартабали ходими Москва яқинида отиб ташланди
Москва областининг Меленки қишлоғида номаълум шахс бир ҳафта олдин Украинадаги урушдан қайтган 44 ёшли Никита Кленковни отиб ташлади. Бу ҳақда РБК ўз манбасига таяниб хабар беради.
“ВЧК-ОГПУ” телеграм-каналига кўра, Кленков ҳарбий қисм командирининг ўринбосари бўлган. У махсус кучлардан бирида хизмат қилган.
Олинган маълумотлардан маълум бўлишича, марҳум 43292-сонли ҳарбий қисмда махсус операциялар кучлари ўқув марказида хизмат қилган – деб ёзади «Важные истории». У ушбу марказнинг “Солнечногорск-2” шаҳридаги манзилида рўйхатдан ўтган.
Бундан ташқари, сизиб чиққан геолокация маълумотларига кўра, Кленков “Yandex Еда” хизматидан БРБ штаб-квартирасига овқат буюртма қилган ҳамда БРБ биноси яқинидаги клиникага ташриф буюрган.
У Hyundai Palisade русумли автомашинага эга бўлган, Тергов қўмитаси томонидан эълон қилинган видеода у худди шу русумдаги машинада отилган. Шунингдек, у Mercedes Benz E300, Hummer H3 ва Ford автомобилларига ҳам эга бўлган.
Баъзи фойдаланувчиларнинг контактларида у «Клинков Никита Александрович Ссо» ва «Ссо Мо Рф 92Ххх» сифатида қайд этилган.
Кленков ўлдирилган жой тайёрлов марказидан 20 дақиқадан камроқ масофада жойлашган.
Baza маълумотларига кўра, ҳозир офицерни ўлдиришда гумон қилиниб, кулранг “Митсубиси Аутлендер” автомобили қидирилмоқда. Канал манбаларига кўра, қотил Кленковга 8 та ўқ узган.
Шарҳлар