ОАВ: Россия Украина билан чегарадан 300 км масофада самолётлар учун ҳимоя ангарларини қурмоқда

Фото: Google

Россияликлар Украина билан чегарадан 300 километр масофада самолётларни ҳужумчи дронлардан ва кассетали ракеталардан ҳимоя қилиш учун аэродром ангарларини қуришни бошлади. Бу ҳақда Х (Твиттер) ижтимоий тармоғида эълон қилинган сунъий йўлдош суратларига таяниб, “Милитарный” хабар беради.

Россиянинг Волгоград областида, Украина билан чегарадан 300 км узоқликда жойлашган Мариновка аэродромида сунъий йўлдошдан олинган суратларда янги ангар иншоотлари қурилиши кузатилган.

Суратда олдинги чизиқдаги Су-24 бомбардимончи ва Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолётлари учун бошпана берувчи 12 та янги ангарни кўриш мумкин.

“Милитарный” нашрининг ёзишича, россияликлар ангарлар самолётларни ҳужумчи дронлардан, шунингдек, ATACMS баллистик ракеталаридан ҳимоя қилишига умид қилмоқда.

Бундан ташқари, ангарлар сунъий йўлдошлар ва бошқа оптик аниқлаш тизимларига ангарнинг бўшлигини ёки у ерда самолёт турганини билишига тўсқинлик қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.