ОАВ: Шольц Украинага РФ ҳудудига Ғарб қуроли билан зарба беришга рухсат бериш тарафдори
Германия ҳукумати Украинага Ғарб қуролларидан Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарба беришга рухсат бериш борасидаги ўз шартларидан эҳтиёткорлик билан воз кечмоқда. Бу ҳақда Politico нашрига анонимлик шарти билан Германия ҳукумати позициясидан хабардор манба маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Германия канцлери Олаф Шольц Россиядаги нишонларга қарши Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат бериш тарафдори. Бироқ бу манба тафсилотларни келтирмаган.
Шу билан бирга, Германия федерал ҳукумати вакили Штеффен Гебештрайт журналистларга «Украинанинг мудофаа ҳаракатлари ўз ҳудуди билан чегараланиб қолмаслиги, балки тажовузкор давлат ҳудудигача кенгайтирилиши мумкин», деди ва у Киев билан немис қуролларидан фойдаланиш бўйича аниқ келишувларни ошкор эта олмаслигини, чунки улар “махфий” эканини таъкидлади.
Бундан ташқари, у Шольцнинг бир йил олдин Украина Россия Федерацияси ҳудудида немис қуролларидан фойдаланмаслик тўғрисида “консенсус” борлигини айтган баёноти «фактларни қайд этиш» эканлигини таъкидлади, улар ўша пайт учун амал қиларди, лекин келажак учун эмас.
Шарҳлар