ОАВ: Трамп Украинада “урушни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш” учун махсус вакилни тайинлайди

Фото: EPA

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп тез орада Украина ва Россия ўртасидаги «урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб бориш» учун масъул махсус вакилни тайинлаши мумкин. Бу ҳақда Fox News телеканалига бир қанча манбалар хабар берди, деб ёзади “Европейская правда” нашри.

Манбалардан бирининг телеканалга айтишича, сўз «жуда юқори мартабали махсус вакил» ва «катта ваколатга эга шахс» ҳақида бормоқда, унга Украинада «тинчлик йўли билан келишувга эришиш» топширилади.

«Бу тез орада содир бўлади», дея қўшимча қилди у сўнгги кунларда Трамп маъмуриятининг бўлажак аъзолари ҳақида бир қатор эълонларга ишора қилиб.

Дональд Трампнинг биринчи маъмуриятида ҳам худди шундай позиция мавжуд эди: 2017-2019 йилларда АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер ўз ишини кўнгилли асосида бажарган.

Ушбу махсус вакилнинг ваколатлари қандай бўлиши ҳозирча аниқ эмас, аммо бу тайинлов Трампнинг «Украинадаги урушни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш йўлини топиш» ҳақидаги баёнотларига мос келади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.