ОАВ: Трампнинг Boeing самолёти Флоридада бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Boeing 757 самолёти Флоридадаги аэропортда бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда Реутерс ахборот агентлиги ишончли манбааларига таяниб.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Трамп самолёти Уэст-Палм-Бич халқаро аэропортида такси кетаётганда қаноти билан бизнес-жетни уриб юборган.
АҚШ Федерал Авиация бошқармаси (ФАА) ҳисоботида айтилишича, хусусий Boeing 757 самолёти тўхтаб турган корпоратив самолётни уриб юборган, бироқ ҳужжатда самолёт Трампга тегишли эканлиги кўрсатилмаган, деб ёзади Реутерс. Департамент томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар