ОАВ: Тула областида Украинанинг С-200 ракетаси уриб туширилди
Украинанинг С-200 ракетаси Тула области осмонида уриб туширилди. Бу ҳақда Mash Телеграм-канали хабар беради.
Воқеа Ефремов районида содир бўлган. 11 сентябрь куни эрталаб соат 4 лар атрофида маҳаллий аҳоли портлаш овози эшитилгани ҳақида хабар берган. Кейинчалик далада диаметри тахминан 50 метр бўлган кратер топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ракета газ қувуридан унча узоқ бўлмаган жойда қулаган; инфратузилма вайрон бўлмаган ва қурбонлар йўқ. Ҳудудий хавфсизлик вазирлиги ҳозирча воқеа ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.
Айрим экспертларнинг фикрича, Украина қуролли кучлари Тула-Шостка-Киев газ қувурига ҳужум қилишга уринган. Бунга Украина янгилашни истамаган, аммо босим туфайли мажбурланган Европа Иттифоқига газ транзити шартномасининг амал қилиш муддати яқинлашаётгани сабаб бўлмоқда.
Россия ва Украина ўртасидаги газ транзити бўйича амалдаги келишув муддати 2024 йил охирида тугайди. Охирги шартнома 2019 йилда имзоланган бўлиб, у Украина ҳудуди орқали камида 225 миллиард куб метр газни ўтказишни назарда тутади.
Шарҳлар