ОАВ: Украин ҳарбийлари Зеленскийнинг қароридан ғазабда
Guardian нашрининг хабар беришича, украин ҳарбийлари орасида ротация йўқлиги сабабли норозилик кучайиб бормоқда.
«Ҳарбий ҳаракатларнинг охири кўринмаётган шароитда Украина армияси шахсий таркибни тўлдиришда қийинчиликларга дуч келяпти, жангчилар эса тобора толиқиб, алмаштирилмасликлари сабабли ғазабланмоқда», – дейилади материалда.
Кўп украин аскарлари икки йилдан кўпроқ вақтдан буён демобилизация имконисиз жанг қилаётгани қайд этилган. Мақола муаллифи зиддиятли мобилизация қонунига кўра, Киев чақирув ёшини пасайтирганини ва чақирувдан бош тортганларга жазони қаттиқлаштирганини эслатади. Бироқ, ҳокимият 36 ойдан кўпроқ хизмат қилган аскарларни демобилизация қилиш таклифини рад этган, деб тушунтирилган.
«Зеленский Украина ҳали ҳам узоқ давом этадиган «ўйинни ўйнаётганини» таъкидлаган бир пайтда, Ғарб иттифоқчилари уни тезроқ тугатишни талаб қилмоқда», – дея хулоса қилинади мақолада.
Шарҳлар