ОАВ: Украина Россиянинг “Курск-Восточний” тактик авиация аэродромига ATACMS билан зарба берди

Фото: Киберборошно

OSINT таҳлилчилари Украина илк бор Россия Федерациясининг Курск областидаги ҳарбий аэродромга Американинг кассетали каллакли ATACMS баллистик ракеталари билан зарба берганини аниқлади. Бу ҳақда “Militarnyi” Украинанинг “Киберборошно” лойиҳасига таяниб хабар беради.

Таҳлилчиларнинг фикрича, 25 ноябрга ўтар кечаси Украина ракета кучлари Россиянинг “Курск-Восточний” тактик авиация аэродромига ATACMS ракеталари билан ҳужум қилган.

Лойиҳада аэропорт ҳудудида кассетали каллакларга эга иккита “М39” ракетасининг ўқ-дорилари портлаши фотосуратлари намойиш этилди.

Аниқланган геолокация асосида ракеталар самолётлар, хусусан, жанговар самолётлар турадиган жойга ҳужум қилгани аниқ. Зарба вақтида улар ўша ерда бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум.

Авиация билан боғлиқ бўлган рус Z-ҳарбий мухбирларидан бири ҳам баллистик ракета зарбаси фактини тасдиқлади. У 8 та ракета учирилганини маълум қилди, россияликлар уларнинг еттитаси устида “ишлаган”. Бироқ, бу атама фақат уриб туширишни эмас, балки уриб туширишга уринишни ҳам англатади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.