ОАВ: Ҳужум уюштирилган “Ханская” аэродромида Россиянинг 57 та самолёти, жумладан Су-34 ва Су-27 самолётлари бўлган
Украина мудофаа кучлари Россия Федерациясининг Адигея Республикасидаги “Ханская аэродромига” зарба берди, деб хабар беради Украина қуролли кучлари бош штаби.
“Ҳарбий объект ҳудудида жойлашган ўқ-дорилар омбори ҳужумга учради. Нишонга олинган ҳудудда душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа фаоллиги кузатилди ва ёнғин қайд этилди”, — дейилади Бош штаб баёнотида.
Қайд этилишича, аэродромда Су-34 ва Су-27 самолётлари жойлашган. Зарба оқибатлари ҳақида батафсил маълумотларга ойдинлик киритилмоқда.
«Вазифани СБУ, Мудофаа вазирлигининг бош разведка бошқармаси ва Украина қуролли кучлари махсус операциялар кучларининг воситалари бажарди», – дея хулоса қилади Бош штаб.
«Украинская правда» нашрининг махсус хизматлардаги манбасига кўра, ҳужум пайтида аэродромда Россиянинг 57 та жанговар ва ўқув самолётлари ва вертолётлари бўлган. Уларнинг орасида Су-34, Су-35 ва Ми-8 техникаларини қайд этиш мумкин. Улардан қанчаси вайрон бўлган ёки зарарлангани ҳозир аниқланмоқда.
“Аммо аэродромда йирик ёнғинлар ва портлашлар содир бўлаётгани аллақачон маълум. Бошқалар қаторида, буни сунъий йўлдош мониторинги ҳам тасдиқлайди. Маҳаллий ҳокимият эвакуация эълон қилди”, — дейди нашр суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, Россия Краснодар ўлкасидаги ушбу аэродромдан (фронт чизиғидан 450 км масофада) ёқилғи қуйиш, Украина мудофаа кучлари бўлинмалари ва аҳоли пунктларига ракета ва бомбали ҳужумларни уюштириш учун фойдаланади.
“УП” суҳбатдошининг қўшимча қилишича, 10 октябрга ўтар кечаси УХХ, БРБ, қуролли кучлар ва махсус бўлинмаларнинг дронлари Эйск ҳудудидаги “Шаҳед”лар омборига зарба берган. У ерда бир нечта кучли портлашлар қайд этилган, бу эса дронлар сақланадиган жойда ёнғин ва кейинчалик портлашни келтириб чиқарган.
Шарҳлар