ОАВ: Зеленский урушда Украина ғалабаси учун яна бир режа тайёрлашни топширди

Зеленский заявил что Украина продолжит наносить удары по «самым уязвимым местам» России
Источник: katehon.com

Украина президенти Владимир Зеленский яна бир ғалаба режасини – ички режани тайёрламоқда. Бу ҳақда BBC Украина украин ҳокимияти манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, гап кўплаб соҳаларда – ҳарбий саноат мажмуаси, мудофаа, иқтисодиёт, ижтимоий сиёсат ва бошқаларда ички қарорларга тааллуқли бўлган ҳужжат ҳақида бормоқда. Киевнинг ғарбий ҳамкорлари зарурий ҳаракатлари белгиланган «ғалаба режаси»дан фарқли ўлароқ, янги режада Украинанинг ўзи амалга ошириши керак бўлган қадамлар назарда тутилади.

Ҳужжат устидаги ишни якунлаш ва уни украин фуқароларига тақдим этиш 2024 йил охиригача режалаштирилган.

«Мақсад – мамлакатни ривожлантиришнинг турли соҳаларида бирликни сақлаш ва натижаларга эришиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш», – дея изоҳлади Украина президенти жамоасидаги Би-би-си суҳбатдоши.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.