Қобул Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжонга ўз элчиларини тайинламоқчи
Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид, қачонлигига аниқлик киритмаган ҳолда, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжонда элчилар расман тақдим этилишини айтди.
Айрим сиёсий экспертлар Ислом амирлигининг бу давлатларга янги элчиларининг тайинланиши муваққат ҳукуматнинг бу давлатлар билан алоқаларини яхшилашда фойдали бўлишини айтишмоқда.
Салим Пайгир, сиёсатшунос, шундай дейди: “Ҳозирда бизда расмий муносабатлар эмас, балки ўзаро алоқалар мавжуд. Афғонистон Ислом Амирлигида дунё билан расмий алоқалар бўлиши учун тизимли ҳуқуқий тизим бўлса яхши бўларди”.
Сиёсий эксперт Моин Гул Самканий эса: “Ҳукумат сўнгги бир неча йил ичида қўшни давлатлар, минтақа ва ундан ташқари давлатлар билан муносабатларини нормаллаштиришга муваффақ бўлди; масалан, Хитойга, биз элчимизни юборишга муваффақ бўлдик”, – дейди.
Шарҳлар