Одамларни гаровга олган маҳкумлар колония ходимининг қулоғини кесишга уринди

Фото: Mignews

Сўз Юрий Маврин ҳақида бормоқда (у ҳозир касалхонада).

Ушбу маълумотнинг тасдиғи йўқ.

Шунингдек, Shot манбасига кўра, ҳужумчилар қўлбола портловчи мосламани йиғишга муваффақ бўлганини ва уни портлатиш билан таҳдид қилишаётганини айтишган.

2024 йилнинг март ойида “Крокус”даги терактдан сўнг, гумондорлардан бирини қўлга олган хавфсизлик кучлари унинг қулоғининг бир қисмини кесиб, уни ейишга мажбурлагани тасвирланган видео пайдо бўлганди.

Қайд этамиз, аввалроқ 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясида одамлар гаровга олингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Маҳбуслар Волгоград областининг Суровикино районида жойлашган ушбу колониянинг камида уч ходимини ўлдиргани, шунингдек, бир неча кишини гаровга олгани ҳақида хабарлар берилган.

Волгоград яқинидаги 19-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида одамларни гаровга олган маҳбуслар ўзларини ИШИД террорчилик ташкилотининг тарафдорлари деб атаган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.