Россия Одессага баллистик ракета билан ҳужум қилди
15 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Одессага баллистик ракета билан ҳужум қилди, икки киши яраланди, деб ёзади DW.
Вилоят маъмурияти раҳбари Олег Кипер маълум қилишича, порт бўйидаги фуқаролик инфратузилмаси нишонга олинган.
Шу куни Россия қуролли кучлари Харьков вилояти Купянский туманидаги қишлоқда хусусий уйларга ҳам баравар ўт очиш реактив тизимларидан зарба берган. Оқибатда ёнғин келиб чиққан. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Шунга ўхшаш ҳужум Херсон вилоятида ҳам амалга оширилган. Станислав қишлоғига зарба берилган, ёнғин юз берган. Оқибатда тўрт нафар қутқарувчи жабрланган.
Улашиш:
Шарҳлар