Одессага ҳужум натижасида 14 киши ҳалок бўлди, 46 киши яраланди

Фото: t.me/odeskaODA

Одессага ракета ҳужуми натижасида 14 киши ҳалок бўлди, 46 киши яраланди. Бу ҳақда Одесса области маъмуриятининг раиси Олег Кипер маълум қилади.

Ҳужум 15 март куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида қайд этилган. Ҳаммаси бўлиб иккита ракета зарбаси берилган. Тураржой бинолари, хўжалик иншоотлари ва автомобиллар шикастланган.

Ҳалок бўлганлар орасида Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати ходими ва фельдшер ҳам бор. Улар биринчи портлашдан кейин жабрланганларга ёрдам бериш учун келган. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар хизматининг етти нафар ходими ҳам жароҳатланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.