Россиянинг Одессага зарбаси: ҳалок бўлганлар сони саккиз кишига етди
Одессага қилинган ракета ҳужуми натижасида 8 киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда Бош прокуратура офиси хабар беради.
“Тергов маълумотларига кўра, 15 март куни соат 11:00 атрофида Россия қуролли кучлари Одессага ракета ҳужумини амалга оширди. Саккиз киши ҳалок бўлгани маълум, уларнинг орасида Давлат фавқулодда хизмати ходими ва фельдшер ҳам бор. 20 дан ортиқ киши жароҳатланди”, — дейилади прокуратура хабарида.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Фуқаролик инфратузилмаси – тураржой бинолари, ёрдамчи бинолар ва транспорт воситалари шикастланган.
Улашиш:
Шарҳлар