Қодиров дронлар ҳужумига қарши жавоб берилишини билдирди
Қодиров Чеченистондаги Россия махсус кучлари университетига қилинган дрон ҳужумига қарши жавоб чоралари бўлишини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
“Улар бизни “чақиб олишди”, биз уларни йўқ қиламиз. Яқин келажакда уларнинг тушига ҳам кирмаган қасосни оламиз. Биз билан ҳазиллашишларига йўл қўймаймиз”, — деди республика раҳбари.
Гудермес шаҳрида (Россия Федерациясининг Чеченистон Республикасидаги шаҳар) дронлар ҳужуми натижасида Россия махсус кучлари университети ҳудудида бўш турган бинонинг томи ёниб кетган. Бу ҳақда 29 октябрь, сешанба куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилган.
Улашиш:
Шарҳлар