,

Оксфорд университетида қозоқ тилидан дарс берила бошлайди

Фото: Nur.kz

Қозоғистон фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Буюк Британиянинг Оксфорд университетида қозоқ тили ўқитила бошлашини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. У бу ҳақда Қозоғистон делегациясининг Британияга сафари якунлари бўйича айтиб ўтди.

Делегация Лондонда Оксфорд университети вакиллари билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган.

Лондонга сафари доирасида вазир Оксфорд университети таълим департаменти раҳбари Мая Чанкселиани билан учрашган. Учрашув чоғида улар илмий тажриба ўрганиш йўналишларини ва олий таълим марказларини ривожлантиришни муҳокама қилган.

Нашр эслатишича, 2023 йил октябрида қозоқ тилини ўрганиш Париждаги Шарқ тиллари ва цивилизациялари миллий университети (INALCO) дастурига киритилиши хабар берилганди.

Маълумот учун, 2023 йил декабрида Оксфорд университетида Ўзбек тили маркази очилган. Ўзбек тили бўйича дарслар 2024 йил январь ойида 15 нафарга яқин талаба иштирокида бошланади. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан марказнинг илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбек тилидаги зарур адабиётлар ва ўқув материаллари етказиб берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.