Октябрь ойи бошидан бошлаб Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар сони 120 дан ошди

Фото: Plov Press

Исроил ва Фаластиннинг Хамас ҳаракати ўртасидаги можаро авж олганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар сони 120 нафардан ошди.

Бу ҳақда Ғазо ОАВ билан алоқалар бошқармаси ТАСС маълумотларига таяниб хабар беради. Уларнинг маълумотига кўра, Исроил қуролли кучларининг Ғазони бомбардимон қилиши ва ўққа тутиши натижасида 122 нафар журналист ҳалок бўлган. Сўнгги 24 соат ичида анклавда икки журналист ҳалок бўлгани қайд этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.