Германия канцлери: “Байденнинг қарори эътирофга лойиқ”
Германия канцлери Олаф Шольц Жо Байденнинг АҚШ президентлиги пойгасидан чиқиш қарорини қўллаб-қувватлади, деб ёзади DW.
“Менинг дўстим Жо Байден ўз мамлакати, Европа ва бутун дунё учун кўп нарсага эришди. Унинг шарофати билан трансатлантик ҳамкорлик жипслашди, НАТО кучайди, АҚШ эса биз учун яхши ва ишончли шерикка айланди. Унинг ўз номзодини илгари сурмаслик қарори эътирофга лойиқ”, — деб ёзди Германия канцлери Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден янги муддатга қайта сайланишга ҳаракат қилмаслигини ва президент сайловидан ўз номзодини олиб ташлашини маълум қилди. У муддат охиригача президент лавозимида қолишини таъкидлади. Байден, шунингдек, ўз вице-президенти Камала Харрисни давлат раҳбари сайлови учун номзод сифатида “тўлиқ қўллаб-қувватлаши”ни билдирди.
Шундан кейин АҚШ витсе-президенти Камала Харрис Демократик партиядан президентликка номзодини қўйишга эришишини маълум қилди. Харрис Байденнинг оқ фотиҳасини олиш унинг учун шараф эканини таъкидлади.
Шарҳлар