Олий суд физик Валерий Голубкинга чиқарилган ҳукмни бекор қилди
Россия Олий суди аввалроқ давлатга хиёнатда айбланиб, 12 йилга қамалган физик Валерий Голубкинга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Суд ишни қайта кўриб чиқиш учун юборди, дея хабар беради “Важные истории” нашри.
Голубкин 2021 йил апрель ойида HEXAFLY-INT гипертовушли йўловчи самолётини яратиш бўйича халқаро лойиҳадаги иштироки муносабати билан ҳибсга олинган эди. Тергов у давлат сирларини ўз ичига олган ҳужжатларни Нидерландиядан келган ҳамкасбларига топширганини даъво қилган. Ўтган июнь ойида Голубкин 12 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Биринчи бўлимга кўра, ҳужжатларни жўнатишдан олдин учта комиссия уларни текшириб кўрган ва уларда давлат сири аниқланмаган. Бундан ташқари, Голубкин ҳеч қачон «ўта махфий» ёки «алоҳида аҳамиятга эга» маълумотлар билан ишламаган.
HEXAFLY-INT лойиҳаси доирасида Голубкинни ишга унинг бошлиғи, физик Анатолий Губанов жалб қилган. Давлатга хиёнатда айбланган Губанов 2023 йил октябрь ойида 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Голубкин МФТИ профессори ва техника фанлари доктори. Унинг аэродинамика соҳасидаги илмий тадқиқотлари 120 дан ортиқ ишларни ўз ичига олади.
Шарҳлар