Олимлар Ойда ғор борлигини илк бор аниқлади — у ерда колонияни жойлаштириш мумкин
Италиялик астрономлар Ойда келажакда амалиётлар ўтказиш учун базага айланиши мумкин бўлган эҳтимолий туннелни топди. Бу ҳақда Techcrunch ресурси хабар беради.
2010 йилдаги радар тасвирлари ўнлаб метр узунликдаги ғор борлигини кўрсатди, у сезиларли даражада каттароқ бўлиши мумкин. Ушбу ғор чуқурлиги тахминан 100 метр бўлган чуқурнинг тубида жойлашган бўлиб, у барқарорлиги туфайли қизиқиш уйғотган.
Ой юзаси ионосфера ва радиациядан ҳимоя йўқлиги сабабли яшаш учун яроқсиз ҳисобланади. Ой ғорлари ер усти биноларига муқобил бўлиб, метеорит ва радиациядан ҳимоя қилади. Ушбу ғорнинг кашф этилиши тадқиқот ва ой ғорлари билан боғлиқ технологияларни ишлаб чиқишни рағбатлантириши мумкин.
Мазкур кашфиёт ой колонияларини яратиш режаларини қайта кўриб чиқишга олиб келиши ҳам мумкин. Ғорга кириш учун қазиш ёки инфратузилма керак бўлади, бироқ унинг ҳажми ва ҳолати номаълумлигича қолмоқда. Ғор потенциал амалий аҳамиятга эга бўлса-да, у жуда кичик бўлиши ёки фойдаланиш учун имконсиз бўлиши ҳам мумкин.
«Ахир, Ердаги ҳаёт ғорларда бошланган-ку, шунинг учун одамлар Ойда ҳам ғорларда яшашлари мумкин», – дейди олимлар.
Шарҳлар