Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди (видео)
27 июлга ўтар кечаси Ўзбекистон терма жамоаси делагацияси Парижда XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди.
Олимпиада тарихида биринчи марта тадбир стадионда эмас, шаҳар марказида бўлиб ўтди: иштирокчи мамлакатлар жамоалари Сена дарёси бўйлаб кемаларда сузиб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари Абдумалик Халоков ва Зайнаб Дайибекова бўлди. Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Олимпия ўйинлари 11 августга қадар давом этади. Ўзбекистонда 90 нафар спортчи спортнинг 19 та тури бўйича мусобақаларда қатнашади.
Улашиш:
Шарҳлар