Олимпиада чемпиони Имана Хелиф ёзувчи Ж. К. Роулинг ва Илон Маскни кибербуллингда айблади
Жазоирлик боксчи Имана Хелиф Х ижтимоий тармоғига қарши судга мурожаат қилди. Шикоятда Ж. К. Роулинг ва Илон Маск номлари тилга олинган.
Variety нашрининг ёзишича, даъво Париж прокуратурасига 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари чоғида “оғирлаштирилган кибер таъқиб қилиш” айблови билан берилган.
Хелифнинг адвокати Набил Буди шикоятда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ҳам номи борлигини тасдиқлади. Даъво Хелифнинг италиялик Анжела Карини билан жангидан сўнг, Халқаро Олимпия қўмитаси тасдиқлаганига қарамай, унинг аёллар ўртасидаги мусобақада қатнашиш ҳуқуқини шубҳа остига қўйганидан кейин, онлайн тазйиқларга дуч келганига тааллуқли.
Ўзининг трансфобия қарашлари билан танилган Роулинг Х платформасида бир нечта постлар қўйиб, Хелиф «ўзи бошига урган аёлнинг азобидан завқланаётганини» даъво қилган. Маск сузувчи Райли Гейнснинг «аёллар спортида эркакларга ўрин йўқ» деган сўзларини қўллаб-қувватлаган.
Хелиф, нафрат тўлқинига қарамай, 66 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Ғалабадан кейин ўз баёнотида у «аёл эканлигини ва аёл бўлиб қолишини» таъкидлади.
Агар прокурорлар айблов қўйишга қарор қилишса, унда иштирок этганлар икки йилдан беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ва катта миқдорда жарима тўлашлари мумкин. Даъво Францияда қўзғатилган, аммо Буди суд жараёнлари чет элдаги шахсларга ҳам таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади.
Шарҳлар