,

Олмаотада бир кечада 6 марта зилзила кузатилди

Фото: Tengrinews.kz

25 январга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида кетма-кет зилзилалар қайд этилди. Tengrinews.kz ёзишича, уларнинг олтинчиси Олмаотадан 275 км узоқликда, Хитой ҳудудида кузатилган. Сеймсмик станциялар тармоғи ушбу ер силкинишини 7:43 да (Тошкент вақти билан 6:43 да) қайд этган. Зилзила магнитудаси 5,5 га тенг бўлган, эпицентр 15 км чуқурликда жойлашган.

Кейинроқ, маҳаллий вақт билан 10:21 да (Тошкент вақти билан 9:21 да) яна бир ер силкиниши кузатилган, унинг эпицентри ҳам Олмаотадан 282 км жануби-шарқда, Хитой ҳудудида жойлашган, магнитудаси 4,3 га тенг бўлган.

Олмаотада туни билан маҳаллий вақт бўйича 00:45, 3:50, 4:21, 7:13 ва 7:24 да зилзилалар кузатилган.

Олмаота вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти расман иккита зилзила ҳақида хабар берди. 5,1 ва 5,9 магнитудали ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 2:35 да ва 4:21 да қайд этилган. Иккаласининг ҳам эпицентри Хитой ҳудудида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни кечқурун 6,7 магнитудали зилзила юз берган, унинг эпицентри Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган эди. Оқибатда 44 киши, шу жумладан ўн нафар бола жабрланганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.