Оммавий ахборот воситалари Ил-76 билан боғлиқ фавқулодда ҳодисанинг дастлабки сабабини маълум қилди
ОАВ маълумотларига кўра, Ил-76 билан содир бўлган фавқулодда ҳодисанинг дастлабки сабаби техник носозлик бўлган; парвоздан сўнг деярли дарҳол двигателдан тутун чиқа бошлаган, кейин двигатель ёниб кетган ва тез орада унинг бир қисми ажралиб тушган.
Аниқлик киритилган маълумотларга кўра, бортда 12 киши — 7 нафар экипаж аъзоси ва 5 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Шунингдек, ҳалокатга учраган самолёт Тверда жойлашгани ҳам хабар қилинган.
Қўниш вақтида Ил-76 самолётининг двигатели ажралиб тушган.
Ивановода аэродроми яқинида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти ёниб кетган ва қулаган.
Улашиш:
Шарҳлар