РФ Мудофаа вазирлиги: Россия Украина дронларининг оммавий ҳужумини қайтарди
Россия Мудофаа вазирлиги 3 октябрга ўтар кечаси Украина учувчисиз учар қурилмалари катта кўламли ҳужум уюштирганини маълум қилди. Муассаса хабарига кўра, Россия қўшинлари мамлакатнинг тўртта ҳудуди осмонида жами 113 та дронни уриб тушириб, ҳужумни муваффақиятли равишда қайтарган.
“Ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг навбатчи воситалари томонидан Украинанинг 113 та учувчисиз учар қурилмаси — Белгород вилоятида 73 та, Воронеж вилоятида 25 та, Курск вилоятида 14 та ва Брянск вилояти осмонида битта дрон — тутиб олинди ва йўқ қилинди”, — дейилади хабарда.
Украина томони эса бу маълумот юзасидан изоҳ берганича йўқ.
Улашиш:
Шарҳлар