Омскдан Москвага “Россия” авиаотрядининг махсус борти парвоз қилди. Аввалроқ ФЖИЭХ Владимир Кара-Мурза Омскдаги колониядан кўчирилаётгани ҳақида маълум қилганди
Аввалроқ “Агентство” Омскдаги колония маъмурияти адвокатга Кара-Мурза билан икки кун кетма-кет учрашишга рухсат бермагани – у гўёки қамоқхона касалхонасида текширувдан ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эди. Ҳимоячи сиёсатчини охирги марта 25 июль куни кўрган.
Бундан олдин Reuters Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФЖИЭХ) жавобига таяниб, Кара-Мурза Омскдаги ахлоқ тузатиш колониясидан бошқа жойга кўчирилаётгани ҳақида хабар берганди. Айнан қаерга кўчирилётгани ҳақида аниқ хабар йўқ.
Владимир Кара-Мурза сўнгги кунларда колония ва ҳибсхоналардан ғойиб бўлган олти сиёсий маҳбусдан бири. Уларнинг адвокатлари ва қариндошлари қаерда эканликларини ва уларга нима бўлганини билишмайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари уларни алмашишга тайёрлашаётган бўлишларини тахмин қилишмоқда
Шарҳлар