Франциядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўнг популистлар ғолиб бўлди
Францияда 30 июнь куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг биринчи босқичида Марин Ле Пеннинг “Миллий бирлашув” партияси ўнг популистлари ғолиб чиқди, деб ёзади DW. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу партия ўз иттифоқдошлари билан биргаликда овозларнинг 33 фоизини қўлга киритган.
Сўллар ва “яшиллар”нинг “Янги халқ фронти” сайлов альянси учун 28 фоиз сайловчилар овоз берган бўлса, президент Эммануэль Макроннинг ҳукумат лагери 20 фоиз овоз тўплади.
Учта ҳар хил ижтимоий компаниялар прогнозларига кўра, 7 июлга белгиланган сайлобвларнинг иккинчи босқичида ўнг популистлар Миллий мажлисда нисбатан ёки ҳатто мутлақ кўпчилик ўринни қўлга киритиши мумкин.
Парламентда 577 та ўриннинг тақсимланиши кўпчилик номзодлар, масалан, “Миллий бирлашув”нинг ғалабасига йўл қўймаслик учун иккинчи босқичда ўз номзодини олиб ташлаш-ташламаслигига боғлиқ бўлади.
Шарҳлар