Oracle компанияси ҳамасосчиси энг бой одамлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади

Foto: EPA

Oracle компанияси асосчиларидан бири ва директорлар кенгаши раиси Ларри Эллисон Forbes талқини бўйича сайёранинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради “Коммерсантъ”. Amazon асосчиси Жефф Безос учинчи поғонага тушиб қолди.

Эллисоннинг бойлиги 206,5 миллиард долларга баҳоланмоқда, у бир суткада 8,8 миллиард долларга ошган. Бундан кўпроқ кўрсаткич фақат Илон Маскда (250,8 миллиард доллар). Безоснинг давлати 202,9 миллиард, Facebook асосчиси Марк Цукербергники 184,6 миллиард, Louis Vuitton эгаси Бернар Арноники эса 170,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Бироқ Bloomberg’нинг миллиардерлар рейтингида Ларри Эллисон тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, унинг бойлиги 181 миллиард долларга тенг. Bloomberg талқини бўйича юқори учлик Илон Маск (248 миллиард доллар), Жефф Безос (208 млрд) ва Марк Цукерберг (189 млрд)га тегишли.

Oracle Америка корпорацияси бўлиб, у энг йирик дастурий таъминот ишлаб чиқувчилардан биридир. 1977 йилда асос солинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.