Хитой ерни масофадан зондловчи сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага олиб чиқди

Foto: Xinhua

Хитойнинг жануби-ғарбий Сичуань провинциясида ерни масофадан туриб зондловчи “Яогань-43” сунъий йўлдошлари гуруҳи ортилган “Чанчжен-4-би” элтувчи ракетаси учирилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Орбитага чиқарилган қурилмалар паст орбитали сунъий йўлдошлар гуруҳини тузиш учун янги технологияларни синашга мўлжалланган.

Ракета Тошкент вақти билан 06:22 да Сичан космодромидан учирилган. Бу “Чанчжен” сериясидаги элтувчи ракеталарнинг 533-марта учирилишидир.

Бундан аввал Хитой 5 июль куни “Тайюань” космодромидан “Тяньхуэй 5-02” сунъий йўлдошлар гуруҳини учирганди. Улар хариталаштириш, ер ресурсларини тадқиқ қилиш, илмий тажрибалар ўтказиш учун мўлжалланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.