Оренбург мэри сув тошқини ҳудудидан мажбурий эвакуация қилиш ишлари бошланиши ҳақида маълум қилди

Фото: Южный Урал

Оренбургнинг сув босган ҳудудларида вазият ёмонлашгани сабабли аҳолини мажбурий эвакуация қилиш бошланади. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Сергей Салмин ўз Телеграм-каналида малум қилди.

“Охирги маълумотларга кўра, 6 апрель соат 15:00 ҳолатига кўра, Уралда сув сатҳи 855 сантиметрни ташкил этган ва у кўтарилади. Бу ҳолат бизга ҳеч қандай танловни қолдирмайди, бир кечада сув сатҳи критик даражага етиши мумкин. Мен ҳаммадан зудлик билан сув тошқини зонасидаги уйларини тарк этишларини талаб қиламан”, — дейилади хабарда.

Мэр яқин кунларда огоҳлантириш тизими ишга тушишини таъкидлаб, аҳолини бунга жиддий ёндашишга чақирди. Салминнинг қўшимча қилишича, мажбурий эвакуация полиция ходимлари билан биргаликда амалга оширилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.