Оренбургда оммавий эвакуация, сирена товушлари янграмоқда

Фото: Урал56

“Гранд парк” мажмуаси, Куйбишев номидаги ва Солнечний қўрғонлари, Авиагородок ва Овчиний районлари, шунингдек, Уральская ва Донгузская кўчалари аҳолиси зудлик билан эвакуация қилишга чақирилмоқда.

Урал дарёсининг сув сатҳи сўнгги 10 соат ичида 40 сантиметрга кўтарилиб, деярли 11,5 метрга етган.

Оренбург раҳбари шаҳарнинг бир қатор туманлари аҳолисини ўзлари билан ҳужжатлар, дори-дармонлар ва зарурий нарсаларни олиб кетишга ва зудлик билан уйларини тарк этишга чақирмоқда. «Вазият оғир, вақтни бой берманг!» – дея қўшимча қилади амалдор.

Унинг олдинги мурожаатлари ҳам худди шундай хавотирли тарзда қайд этилган; шу билан бирга, Оренбургдаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда кенг кўламли сув тошқинлари кузатилмаган, дея таъкидлайди ББС рус хизмати.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.