Оренбургдаги Урал дарёсидаги сув сатҳи 11 метрдан ошди
Оренбургдаги Урал дарёсидаги сув сатҳи бир кечада 1120 сантиметрга кўтарилди, деб хабар берди шаҳар ҳокими ўринбосари Алексей Кудинов.
“Афсуски, бугун тунда сув сатҳи яна кўтарилди. Эрталаб биз 1120 сантиметр даражани кўрдик», – деди у журналистларга.
Оренбургда бир кечада яна 900 та ер ва 361 та уй сув остида қолди, 99 нафар аҳоли эвакуация қилинди, дея қўшимча қилди Кудинов. Унинг сўзларига кўра, сув тошқинининг чўққиси жума куни содир бўлади, шундан сўнг у пасаяди.
Улашиш:
Шарҳлар