,

Остонадаги Миллий музейдан Назарбоевнинг ҳайкали олиб ташланди

Фото: Tengrinews

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали Остона шаҳридаги Миллий музей экспозициясидан олиб ташланди, деб хабар беради Tengrinews. У музейга 2018 йил июлида ўрнатилган эди.

Ҳайкал тепасига, деворга қозоқ тилида ёзув ҳам туширилган эди. “Менинг орзум — Қозоғистон абадий мамлакатга айланишидир. Вақт ўтади, одамлар ўтади, аммо мустақиллик қолади”, — деган, Назарбоевга тегишли гаплар қайд этилган эди. Айни пайтда эса у LED-экран билан тўсиб қўйилган. Унинг орқасида қолган ҳарфлар эса қириб ташланган.

Миллий музейнинг ўзи эса ҳайкалнинг олиб ташланишини у аввал турган атриум концепцияси ўзгаргани билан изоҳлади. “Ҳар бир музей вақти-вақти билан ўз концептуал мазмунини янгилаб, экспозиция залларини ўзгартириб туриши керак. Миллий музей ҳам шу амалиётни қўллаган ҳолда, атриумни ўзгартиришга киришди”, — дейилади музей изоҳида.

Ҳайкал эса музей мулки ҳисобланиши, холл концепцияси ўзгариши муносабати билан музей фондида доимий сақланиб қолишини маълум қилишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.