АҚШнинг Жоржия штатидаги мактабда отишма юз берди. 4 киши ҳалок бўлиб, 30 киши яраланди
Американинг Жоржия штати Уиндер шаҳридаги “Апалачи” юқори синфлар мактабида отишма содир этилди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлиб, 30 га яқин одам яраланди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Қурбонларнинг икки нафари ўқитувчи, яна икки нафари эса ўқувчилардир.
Штат полицияси отишма уюштирганликда гумон қилинаётган шахсни аниқлади, у 14 ёшли Кольт Грей бўлиб, аллақачон қўлга олинган.
Штат қидирув бюроси директори Крис Хоузининг сўзларига кўра, Кольт Грейс — ўрта мактаб ўқувчиси. Кейинроқ унга қотиллик бўйича айблов эълон қилинади.
CNN ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига таяниб маълум қилишича, отишма бошланишидан олдин мактабга телефон қўнғироғи бўлган ва бешта мактабда отишмалар тайёрланаётгани ҳақида хабар берилган. “Апалачи” биринчиси бўлиши айтилган. Бошқа таълим муассасаларидаги отишмалар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
Шарҳлар