Ким Чен Ин Путинга иккита овчи итни совға қилди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путиннинг Шимолий Кореяга ташрифи чоғида унга ноёб миллий пхунсан зотига тегишли иккита овчи итни совға қилди, деб ёзади “Коммерсантъ” Корея Марказий телеграф агентлигига таяниб.
Шунингдек, Ким Чен Ин Владимир Путинни КХДР олий давлат мукофоти — Ким Ир Сен ордени билан тақдирлади. Мукофотлаш маросими 19 июнь куни Пхеньянда бўлиб ўтди. Орден “икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшган” Россия президентига “чексиз ҳурмат ва ишонч билдириш белгиси сифатида” топширилди.
Путин 18—19 июнь кунлари КХДРга ишчи ташриф билан борди. Давлат раҳбарлари жами 11 соатдан ортиқ музокаралар олиб борди. Учрашувлар якунида Россия ва КХДР ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланди. Шундан кейин Путин Вьетнамга жўнаб кетди.
Шарҳлар