Овозлар қайта саналганидан кейин ҳам «Грузия орзуси» партияси ғолиб бўлиб чиқди

фото: rambler.ru

Грузиянинг парламент сайловлари бюллетенлари қисман қайта саналиши, Deutsche Welle нашрининг Марказий сайлов комиссиясига таяниб, хабар беришича, ҳукмрон «Грузия орзуси» партиясининг ғолиблигини тасдиқлади.

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, 12% сайлов участкаларида, яъни 14% сайловчилар овоз берган жойларда қайта санаш «аввал эълон қилинган расмий натижаларга сезиларли ўзгариш қилмади». Якуний натижалар фақат 9% қайта санаш амалга оширилган сайлов участкаларида ўзгарди.

Қайта санаш учун участкалар қуръа ташлаш орқали танлаб олинган. Қайта санашлар 29 октябрда амалга оширилди.

30 октябрда Грузия прокуратураси 26 октябрдаги парламент сайловларидаги сохталаштириш тўғрисидаги изоҳлари сабабли Зурабишвилини сўроққа чақиргани ҳақида баёнот берди. Прокуратура Марказий сайлов комиссиясининг мурожаатига асосан текширишларни бошлаган. Президент прокуратурадаги сўровга келишдан бош тортди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.