Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон июль ойида биргаликдаги ҳарбий машғулотларни ўтказади

Фото: mod.gov.az

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида “Бірлестік-2024” тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этган анжуманда машғулотларга тайёргарлик кўриш ва галдаги вазифаларга оид қатор масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг июль ойида Қозоғистон Республикасининг “Оймаша” полигонида, шунингдек, Каспий денгизида жойлашган Тўқмоқ бурунида бўлиб ўтадиган машғулотларда “Қуролли низолар зоналарини аниқлаш йўналишида ўқув-жанговар вазифаларни бажариш” бўйича ҳаракатлар амалга оширилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.