Озарбайжон ўз имижини яхшилаш учун Британиядаги лоббистларга 4,7 миллион доллар сарфлаган
Австралиянинг Democracy for Sale ташкилоти эълон қилган маълумотларга кўра, Озарбайжон БМТнинг Иқлим саммити олдидан ўзининг имижини яхшилаш учун Teneo маслаҳат компаниясига 4,7 миллион доллар тўлаган.
Ташкилот маълумотларига кўра, компания Британиянинг юқори мартабали сиёсатчилари билан алоқаларга эга ва собиқ бош вазир Борис Жонсоннинг ҳамкасби томонидан бошқарилади.
Танқидчилар Озарбайжоннинг «яшил имиж»га бўлган уринишларига қарамай, нефть қазиб олиш туфайли атроф-муҳитга зарар етказаётганини, шунингдек, оппозиция ва ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳибсга олиш орқали инсон ҳуқуқларини бузаётганини таъкидламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар