Озарбайжон ва Арманистон Олмаотада музокаралар олиб боради
Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Олмаотада учрашади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқоти чоғида айтиб ўтди, деб ёзади Tengrinews.kz.
Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, телефон мулоқоти 28 апрель куни Америка томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. Алиевнинг қайд этишича, икки давлат делимитация комиссиялари эришган келишув икки томонлама асосда мулоқот ва ўзаро англашув шароитида ўтказилган муҳокамалар натижасидир.
“Давлат раҳбари Қозоғистон томонининг таклифига кўра, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари яқин орада Олмаотада учрашиб, тинчлик шартномаси бўйича музокараларни давом эттиришини айтди”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар