Путин давлат ташрифи билан Озарбайжонга келди

Foto: Rossiya prezidenti matbuot xizmati

Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Озарбайжонга етиб келди, деб ёзади “Коммерсантъ”.

Кремль хабарига кўра, Бокуда бўлиб ўтадиган музокараларда Россия-Озарбайжон муносабатларини стратегик шериклик доирасида янада ривожлантиришни, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини қабул қилиш, ҳукуматлараро ва бошқа ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Владимир Путин Бокуга охирги марта 2018 йил сентябрида ташриф буюрган. 2024 йил апрелида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия президенти билан музокаралар ўтказиш учун Москвага келган эди. Июлда президентлар Остонада ШҲТ саммити доирасида учрашиб, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.