Қозоғистон биринчи марта ўз ҳарбий дронларини синовдан ўтказди
Қозоғистонда янги “Шагал” разведкачи учувчисиз авиация комплекси синов парвозларини амалга оширди. Учар қурилма Қозоғистон биринчи президенти — Элбоши номидаги Миллий мудофаа университети ҳарбий олимлари томонидан ишлаб чиқилган.
“Учувчисиз учар қурилмаларнинг ҳозирги ҳарбий низоларда қўлланилиш амалиёти мамлакат учун ўз муқобилини ишлаб чиқиш зарурияти борлигини исботлади”, дейилади хабарда. Университетда нафақат разведкачи дронлар, балки зарбдор учувчисиз қурилмаларни душманнинг зирҳли техникаси ва жонли кучига қарши самарали қурол сифатида қўллаш таҳлил қилинди.
“Шагал” разведкачи дрони намунаси дастурий-қурилмали алоқа канали, ўз криптографик протоколи билан жиҳозланган.
Улашиш:
Шарҳлар