Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида ЯИМ ўсиши бўйича етакчига айланди
Қозоғистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу Тожикистондагидан 11 баробар, Қирғизистондан 7,1 баробар, Ўзбекистондагидан 5,2 баробар, Украинадан 2,5 баробар кўп.
“ХВЖ иқтисодчилари 2028 йилга бориб Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 354,7 миллиард долларга етишини тахмин қилмоқда, бу жорий йилга нисбатан қиймат жиҳатидан 36,8 фоизга ёки 95,4 миллиард долларга кўпдир. Бу Россия Федерациясидан ташқари минтақа давлатлари орасида ҳам энг муҳим кўрсаткичдир”, – деб ёзади Finprom.
Президент Қасим-Жомарт Токаев ҳукумат олдига 2029 йилгача Қозоғистон иқтисодиётини икки баробарга ошириш, ЯИМни 450 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйди. Бунинг учун, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш саноати ҳисобига йилига камида 6 фоиз барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш зарур бўлади.
Шарҳлар