Қозоғистон Мажилиси “Масс-медиа тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
Қозоғистон Мажилиси “Масс-медиа тўғрисида”ги қонунни қабул қилди, у Ташқи ишлар вазирлигига миллий хавфсизликка таҳдид юзага келган тақдирда хорижий оммавий ахборот воситаларини аккредитациядан ўтказишдан бош тортиш имкониятини беради. Шунингдек, қонунга кўра хорижий оммавий ахборот воситалари ва уларнинг журналистларининг аккредитациядан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланади, шу билан бирга, эндиликда уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш учун суд қарори талаб қилинмайди.
Бундан ташқари, ушбу қонун онлайн оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини ягона “онлайн нашр” тушунчасига бирлаштирган. Агар қонун Сенатда қабул қилиниб, президент томонидан имзоланса, у ҳолда барча интернет нашрлар оммавий ахборот воситалари ҳисобланади ва аввалги ихтиёрий тартибдан фарқли равишда рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Шарҳлар